"Манчестер Сити" бу кўрсаткич бўйича МЮни илк маротаба ортда қолдирди

"Манчестер Сити" ўтган мавсум соф фойда кўриш борасида ҳамшаҳари МЮдан ўзиб кетди. Бу каби ҳолат шу пайтгача кузатилмаган эди.

"Шаҳарликлар" 2020/2021 йилги мавсумда 644 миллион евро даромад қилган бўлса, "қизил иблислар"да бу кўрсаткич 557 миллион еврога тенг.

Шунингдек, клуб йиллик ҳисоботида эълон қилинишича, "Сити" Европа футболида "Реал", "Барселона" ва "Манчестер Юнайтед"дан сўнг энг қиммат тўртинчи брендга айланган. Мазкур рўйхатда "Этихад" эгалари Мюнхеннинг "Бавария"сини ортда қолдиргани ҳам эътиборга молик.

Маълумот ўрнида, "Манчестер Сити" аввалги мавсумда АПЛ ва Англия Лига Кубогида ғолиб бўлди, ЕЧЛда эса финалгача етиб борди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!