Тахминан бир йилдан буён "Манчестер Сити"ни Фернандиньо сардор сифатида майдонга бошлаб тушмоқда. Бразилиялик футболчи Давид Силва жамоадан кетганидан сўнг сардорлик боғичига эга бўлган эди.

Фернандиньо майдонга туша олмаган учрашувларда жамоага Кевин де Брюйне сардорлик қиларди. Яқин вақтгача бельгиялик футболчи "шаҳарликлар"нинг вице-сардори ҳисобланарди.

Бироқ, жамоа вакиллари иштирокида вице-сардорлик учун ўтказилган сўровда кўпчилик германиялик ярим ҳимоячи Илкай Гюндоганга овоз берган. Натижада, де Брюйне вице-сардор мақомидан маҳрум бўлди.

Маълумот учун, 30 ёшли Гюндоган 2016 йилдан буён “Манчестер Сити” шарафини ҳимоя қилмоқда. Кевин де Брюйне эса Илкайдан бир йил олдин инглиз клубига келиб қўшилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)