"Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл": Роналдудан дубль! (матнли трансляция)

Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Англия Премьер-лигаси 4-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл" учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. Роналдунинг дебютида МЮ йирик ҳисобда зафар қучди.

  • 90+2'

    ГОООООООООООЛ! МЮ ўйинга мантиқий нутқани қўйди!

    Погбанинг узатмасидан сўнг Лингард дарвозани ишғол этди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшилди.

  • 88'

    Жоэлинтонга тиббий ёрдам керак.

  • 86'

    Бруну Фернандеш ва Гринвуд майдонни тарк этди. Улар ўрнига Ван де Бек ҳамда Марсьяль ўйинга қўшилди.

  • 84'

    Тўп назорати меҳмонлар томонда бўлиб туриби. Аммо улар тўпни ўз ярим майдонида ушлаб турибди.

  • 82'

    "Ньюкасл" таслим бўлмоқчи эмас. Бироқ МЮ рақибга ўйин бермаяпти.

  • 80'

    ГОООООООООООООООЛ! МЮ ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!

    Бруну Фернандешнинг супер зарбаси дарвоза тўридан жой олди!

  • 78'

    Максименнинг зарбаси йўлига ҳимоячилар блок қўйишга муваффақ бўлди.

  • 76'

    Погба ҳужумда қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 75'

    Жесси бу сафар тўпни Роналдуга ўтказа олмади. 

  • 74'

    Тўп йўқотган Лингард жамоасининг ҳужуми барбод бўлишига сабаб бўлди.

  • 73'

    Гринвуднинг узатмасига на Роналду, на Фернандеш ета олмади.

  • 71'

    МЮ навбатдаги бурчак зарбасига эга бўлди.

  • 69'

    Тўлиқ устунлик "қизил иблислар" томонга ўтди.

  • 67'

    Жоэлинтоннинг жарима майдони ичидан берган зарбасини Де Хеа қайтарди.

  • 66'

    Жэйдон Санчо ўрнига Жесси Лингард ўйинга қўшилди.

  • 64'

    Манчестерликлар босимни тобора оширмоқда.

  • 62'

    ГОООООООООООООЛ! Роналду дубль қайд этмоқда!

    Бирга-бир вазиятга чиқиб борган Криштиану тўпни дарвозабон оёқлари орасидан ўтказди.

  • 60'

    Поль Погбага сариқ карточка кўрсатилди.

  • 59'

    Бруну Фернандешнинг зарбаси ҳимоячидан қайтди.

  • 58'

    Голдан руҳланган "Ньюкасл" ҳужумларни давом эттирмоқда.

  • 56'

    ГООООООООООООЛ! Ҳисоб тенглашди!

    Манкильонинг зарбасидан сўнг Де Хеа тўпни қайтара олмади.

  • 55'

    Люк Шоу томонидан жарима майдонига оширилган тўпга "қизиллар"дан ҳеч ким ета олмади.

  • 53'

    Меҳмонлар сўнгги 2 дақиқа ичида хавфли ҳужумлар уюштирди. Бироқ жарима майдонига оширилган тўпни дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади.

  • 51'

    Тезликда Погбани ортда қолдирган Максимен берган пасни Варан эгаллаб олди.

  • 49'

    Манчестерликлар иккинчи 45 дақиқаликда ҳам тўпни назорат қилмоқда.

  • 47'

    Шоунинг узатмаси Роналдуга қадар етиб бормади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Ўйинимиз қаҳрамонлари майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+3'

    Танаффус!

  • 45+2'

    ГООООООООООООООЛ! Роналдуууууууууууу!

    Гринвуднинг зарбасидан кейин дарвозабондан қайтган тўпни Криштиану дарвозага киритди.

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Неманья Матичнинг зарбаси ҳимоячилардан ўтмади.

  • 41'

    Сўнгги дақиқаларда меҳмонлар ҳам бироз фаоллашгандек кўринмоқда.

  • 39'

    Фернандешнинг хавфли чиққан узатмасига Гринвуд ета олмади.

  • 38'

    "Қизил иблислар" навбатдаги бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 36'

    Сент-Максименнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 35'

    Жарима майдони ичида Роналду йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўрнидан туриши кераклигини айтди.

  • 34'

    Санчо бу сафар Роналдуга пас берди. Криштиану тўпга бироз ета олмади.

  • 32'

    Харри Магуайрнинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 32'

    Қулай позициядан зарба берган Санчонинг уринишидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб ўз йўналишини ўзгартирди.

  • 30'

    Бруну Фернандешнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 30'

    Сент-Максимен берган пасни шериклари қабул қила олмади.

  • 28'

    Жо Уиллок пас бериш ўрнига зарба берди ва ижрода адашди.

  • 26'

    Бруну Фернандешнинг майдон марказидан берган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 25'

    Сент-Максименнинг жарима майдонига берган пасини Шоу узоқлаштирди.

  • 23'

    Мэтю Ритчининг кучли зарбасидан кейин тўпни Де Хеа ушлаб олди.

  • 23'

    Роналдунинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ҳимоячилардан ўтмади.

  • 22'

    МЮ гоҳ шиддат билан ҳужумга ўтмоқда, гоҳ босиқлик билан тўпни назорат қияпти.

  • 21'

    Шоунинг узатмасидан кейин тўп рекошет натижасида дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди.

  • 19'

    Жарима майдонига оширилган тўпни Варан боши билан дарвозага йўллади. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 19'

    Матичнинг саъй-ҳаракатлари жамоасига бурчак тўпи ишлаб берди. Яна бир имконият.

  • 18'

    Погбанинг узатмасига Бруну бироз ета олмади.

  • 17'

    МЮ гол уришига бир қадам етмай қоляпти.

  • 15'

    Мезбонлар қанотларни фаол ишга солган ҳолда олдинга ўтмоқда.

  • 13'

    Сульшер шогирдлари тўп назорати бўйича 75:25 ҳисобида устунлик қилмоқда.

  • 12'

    Ўйин "қизил иблислар"нинг тўлиқ устунлиги остида давом этмоқда.

  • 10'

    Рақибларини ортда қолдириб жарима майдонига ёриб кирган Криштианунинг навбатдаги зарбаси анча хавфли чиқди. Аммо яна ноаниқ.

  • 8'

    Роналдунинг ўткир бурчакдан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 6'

    Жоэлинтоннинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 5'

    Бруну Фернандешнинг узатмасидан сўнг Роналду тўпни ўзига бўйсундира олмади.

  • 3'

    Уан-Биссаканинг узатмасига шерикларидан ҳеч ким ета олмади.

  • 2'

    Илк сониялардан тўп назорати манкунияликлар томонда бўлиб турибди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
11/09/2021 20:48
Иброҳим Аҳмедов ҳам мазза қилаётгандир... Мен Раналду МЮда илк мавсумини кўргач МЮга ва Роналдуга муҳлис бўлган эдим. Киен Раналду Реал М га ўтди менга Реал М ўйинлари ёқиб қолди, киен Ювега саёҳат қилдик ва мана яна МЮга қайтдик... Олға МЮ ва СR-7 Олға...
&
Турсун Ғани
11/09/2021 20:41
Қирол қайтди... Қирол ўз голлари, дубли билан қайтди... Қойил мен ҳам МЮга қайтдим... ҳа ҳа Реал М ва Ювеларга бориб Яна МЮга қайтдим... ким нима деса десин... Қойил 3:1 Бурон Фернандешдан ҳам суперрр голллл... Даҳшатли ўйин.