“Манчестер Юнайтед”: Бу таклифни Холанд рад этолмайди!

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти янги бош мураббий Ральф Рангникка ўзининг собиқ шогирди Эрлиг Холандни олиб келиш вазифасини юклади ва бу трансфер амалга ошса, германиялик мутахассисга 10 миллион евро бонус тўлашини ҳам маълум қилди.

Холанднинг “Боруссия” билан шартномасида 2022 йилнинг ёзида ҳужумчини 75 миллион еврога харид қилиш мумкинлиги ҳақида банд бор. Бироқ, норвегиялик тўпурарни олмоқчи бўлган жамоа унинг агенти Мино Райолага 40 миллион, отасига эса 20 миллион евро гонорар тўлаши керак бўлади.

Манчестерликлар ёзни кутмасдан бу трансферни январдаёқ ҳал қилмоқчи. Улар бу иш учун жами 210 миллион евро тикишга тайёр. Бу суммадан 118 миллиони “Боруссия”га тўланадиган бадал пули ҳисобланади.

Шунингдек, “Манчестер Юнайтед” Холанднинг ўзига бир мавсум учун 25-30 миллион евро миқдорида маош таклиф қиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!