Япония терма жамоси собиқ футболчиси Синдзи Кагава фоалиятини ПAОКдан сўнг, Бельгия чемпионатида давом эттиради. "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Бельгия про лигаси иштирокчиси "Сент-Трюйден"га эркин агент сифатида қўшилди. Бу ҳақда goal.com хабар берди.

Кагава декабрь ўрталарида ПAОКдан кетгандан сўнг, унинг келажаги сўроқ остида турганди. Футболчи 11 ой олдин Испаниянинг "Сарагоса" клубидан Греция Суперлигаси жамоасига қўшилганди. 

32 ёшли ярим ҳимоячи фоалиятининг яхши даврларини "Боруссия Д" ва "Манчестер Юнайтед"да ўтказган. Аммо ҳозир унга "Сент-Трюйден"да аввалги карьерасини такрорлаш имконияти берилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар