“Манчестер Юнайтед” юлдузи кетадиган бўляпти

Todofichajes нашри “Манчестер Юнайтед” асосий дарвозабон Давид де Хеани қўлдан чиқариши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, томонлар янги шартнома борасида бир тўхтамга келиша олмаяпти. Испаниялик посбон Англия премьер-лига дарвозабонлари орасида энг катта маош оладиган футболчи ҳисобланади.

Давид де Хеанинг Манчестердан кетишини интизорлик билан кутаётган клублар ҳам йўқ эмас. Хусусан, Жанлуижи Буффон кетганидан кейин маҳоратли дарвозабонга эҳтиёж сезаётган “Ювентус” испаниялик посбонга иш таклиф қилишга тайёр.

2011 йилдан бери “Манчестер Юнайтед” дарвозасини садоқат билан қўриқлаётган де Хев жорий мавсумда 17 та учрашувда қатнашиб, 25 та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!