УЕФА Чемпионлар лигаси “F” гуруҳининг 3-турида “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Аталанта”га қарши баҳс олиб борди.

“Олд Траффорд”даги ўйинда “қизил иблислар” 0:2 ҳисобида ортда бора туриб, якунда 3:2 ҳисобида ғалабани тантана қилишди. Шу куни МЮга 3 очко келтирган 3 та голга Маркус Рэшфорд (53'), Харри Магуайр (75') ва Криштиану Роналду (81') муаллифлик қилди. “Аталанта” сафида эса Марио Пашалич (15') ва Мерих Демирал (29') гол муаллифи бўлди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар