"Манчестер Юнайтед" клуби расмий сайти орқали ўтган сентябрь ойининг энг яхши футболчисини аниқлаш бўйича ўтказилган сўровнома натижаларини эълон қилди.

Жамоа мухлислари бу борада Криштиану Роналдуни танлашди. Португалиялик юлдуз ўтган ой 5 та ўйинда майдонга тушиб, рақиб дарвозасини 5 марта ишғол қилишга эришди.

Ушбу номга шунингдек, Давид Де Хеа, Жесси Лингард ва Мэйсон Гринвуд каби футболчилар ҳам даъвогарлик қилаётган эди.

36 ёшли Роналду "Манчестер Юнайтед"га август ойи охирида қайтди ва жамоа билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)