Марина хоним катта маошли етти футболчига иш топиб бериши керак

“Челси” директори Марина Грановская ёзги трансферларв вақтида катта маош олаётган етти нафар футболчига бошқа жамоа топиб бериши керак.

Томас Тухель янги мавсумга жамоани тайёрлаш жараёнида ўзига керак бўлмаган етти футболчининг номини ошкор қилди. Энди клуб раҳбарияти улардан тезроқ қутилиши керак бўлади.

Маълумотларга қараганда, клубнинг трансфер сиёсатини юритаётган Марина Грановская бош мураббий ишонч билдирмаётган Маркос Алонсо, Эмерсон Палмиери, Дэнни Дринкуотер, Давиде Дзаппакоста, Тьемуэ Бакайоко, Миши Батшуайи ва Оливье Жируни бошқа жамоаларга ўтказиб юбориши талаб этилмоқда.

Бу футболчилар трансферидан кейин, навбат асосий таркибга кира олмаётган  Росс Баркли, Роберт Кенеди ва Рубен Лофтус-Чик каби ўйинчиларга келади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)