Марио Фернандес нега русча гапирмаслигини айтди

Москванинг ЦСКА клуби ва Россия терма жамоаси ҳимоячиси Марио Фернандес рус тилини ўрганиш унинг учун тушунарсиз вазифага айланганини тан олди.

"Ростини айтсам, рус тилини ўрганиш учун мен футболни тугатишим керак. Чунки, шундан кейингина мен мактабга бориб, фақат рус тилини ўрганар эдим. Бу жуда қийин тил! Албатта, мен баъзи сўзларни тушунаман. Лекин рус тилида интервью бериш... Йўқ, бу деярли имконсиз. Бунинг учун чин дилдан кечирим сўрайман. Мени айбга буюрманг”, - деди Фернандес.

Фернандес асли бразилиялик ҳисобланади. У ЦСКА таркибида 2012 йилдан бери ўйнаб келмоқда ва 2016 йилдан бери Россия Федерацияси фуқароси ҳисобланади.

Ўтган мавсумда футболчи “армиячилар” таркибида 27та ўйин ўтказиб, 2та гол урган ва 1та голли узатмани амалга оширган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар