“Марсель” Жезус учун 12 млн евро сарфлашга тайёр

CHERY AUTO

 

Tecno

“Марсель” клуби раҳбарияти “Рома” марказий ҳимоячиси Жуан Жезусга катта қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар бермоқда.

Францияликлар 27 ёшли футболчи борасида “Рома”га таклиф билан чиқмоқчи. Римликлар бразилиялик ҳимоячини 12 миллион еврога баҳоланмоқда. “Марсель” мазкур суммани тўлашга тайёр экани айтилмоқда.

Жезуснинг “Рома” билан амалдаги келишуви 2020 йилнинг июнь ойига қадар мўлжалланган. Аввалроқ унинг хизматларига “Торино” ва “Бешиктош” қизиқиш билдирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!