Марсьяль январда Ла Лига клубига ўтади, фақат...

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Антони Марсьяль “Севилья”га кўчиб ўтишга жуда яқин турибди.

L’Equipe нашри тарқатган хабарга кўра, Ла Лига гранди 26 ёшли франциялик футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқисиз мавсум охиригача ижарага олади.

"Севилья"нинг Марсьялни ижарага олиш ҳақидаги МЮга юборган дастлабки таклифи рад этилганди, бироқ яқин кунларда томонлар муросага эришишлари мумкин.

Антони Марсьяль жорий мавсум АПЛда жами 7 та ўйин ўтказди ва 1 та гол урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар