Мартинес: "Мен умуман "Барселона"ни кузатмайман"

Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес "Барселона" билан ҳеч қандай музокара олиб бормаётганини айтди. 

"Мутлақо ҳеч қандай алоқалар йўқ. Мен умуман "Барселона"ни кузатмайман. Уларнинг "Бенфика"га қарши учрашувини ҳам кўрмадим. Бунинг ўрнига Лукакунинг ўйинини  томоша қилиш учун "Ювентус" - "Челси" баҳсини кўрдим. 

Футболда эртага нима бўлишини ҳеч қачон билмайсиз. Ҳар куни эрталаб, Бельгия билан шартномамнинг сўнгига қадар қолиш умидида уйғонаман. Тушунаман, баъзан вазиятга қандайдир нарсалар таъсир қилиши мумкин", - деди Мартинес.  


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!