Машарипов "Ал-Насср" таркибига қачон бориб қўшилади?

Трансфер ҳуқуқи Саудия Арабистонининг "Ал-Насср" жамоасига тегишли ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов яқин кунларда клуб ихтиёрига бориб қўшилади. 

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, Жалолиддин 4 июль куни Саудияга учиб боради ва жамоанинг мавсумолди йиғинида иштирок этади. Ҳозирча, легионеримиз "Ал-Насср"да қоладими ёки йўқ, бу аниқ эмас.

Эслатиб ўтамиз, Машарипов ўтган мавсумни ижара асосида "Шабаб Ал-Аҳли"да ўтказганди. Ярим ҳимоячи дубайликлар сафида 12 ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган ва 5 голга ҳаммуаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ашуров Бахтийор
02/07/2021 17:43
Омадингни берсин!
&
РСодик
03/07/2021 00:43
Оллох кулласин!