Машарипов жамоаси катта ўзгаришлар арафасида

Ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов ҳаракат қилаётган Саудия Арабистонининг "Ал-Насср" клуби катта ўзгаришлар арафасида турибди.

Саудия чемпионатидаги омадсиз стартдан сўнг риёдликлар спорт директори Хусайн Абдулғани ҳамда яқиндагина тайинланган мураббий Эмануэль Педро ўз лавозимидан озод этилди. Янги мураббий келгунча Марсело Саласар жамоани бошқариб туради.

Эслатиб ўтамиз, "Ал-Насср" айни дамда чемпионатда 13 очко билан 9-ўринда бормоқда. Клуб келаси йил ОЧЛда иштирок этмайди. 

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар