Машарипов жамоасига янги мураббий тайинланди!

Ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов ҳаракат қилаётган "Ал-Насср" клубига расман янги мураббий тайинланди. Бу ҳақда риёдликлар матбуот хизмати хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, португалиялик мутахассис Эмануэль Педро жамоани бошқаради. Педро иккинчи бор Саудия чемпионатига қайтди. У аввал "Ал-Таавон" клубини бошқарган ва Қирол кубогини қўлга киритганди. 

Эслатиб ўтамиз, "Ал-Насср" Осиё чемпионлар лигасида ҳам ўз юришини давом эттирмоқда. Легионеримиз жамоаси 16 октябрь куни чорак финалда "Ал-Ваҳда"га қарши майдонга тушади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар