Машарипов клуб ихтиёрига қайтди. Ҳамробеков якка тартибда шуғулланди

Жалолиддин Машарипов ва Одилбек Ҳамробеков терма жамоа машғулотларида қатнашмади.

Осиё Чемпионлар лигасида қатнашаётган “Ал-Насср” клуби 16 октябрь куни чорак финал учрашувини ўтказади. Жалолиддин Машарипов ушбу баҳсга тайёргарлик кўриш учун клубининг илтимосига кўра, терма жамоа ихтиёрини тарк этди.

Жамоамизнинг яна бир аъзоси Одилбек Ҳамробеков эски жароҳати безовта қилаётганлиги сабаб умумий гуруҳдан ажратилган ҳолда якка тартибда машғулот олиб бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)