Машҳур мураббий “Ньюкасл”га рад жавобини берди

“Ньюкасл”нинг янги раҳбарияти ишдан бўшатилган Стив Брюс ўрнига янги бош мураббий топишга қийналмоқда.

Машҳур мураббийларнинг аксарияти бир кунда бойиб кетган ва шу мавсумнинг ўзида гранд клубга айлантирилиши керак бўлган “Ньюкасл”ни бошқаришни истамаяпти.

“Қарғалар” Антонио Конте ва Зинедин Зидан каби мутахассисларни ҳамкорликка кўндира олмаганидан кейин “Аякс”ни муваффақиятли бошқараётган Эрик тен Хагни Англияга кўчиб ўтишга чақирди.

Бироқ, бу мураббий йилига олти миллион евро маош ваъда қилинганига қарамай, “Ньюкасл”да ишлаш вариантини рад этди.

Кўп мураббийларнинг “Ньюкасл”ни бошқаришдан бош тортаётганига жамоанинг хавфли ҳудудда жойлашгани ва келаси мавсум қуйи лигага тушиб кетиш эҳтимоли катталиги сабаб бўлаётгани айтилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар