Мата нега МЮда қолганини айтди

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Хуан Мата шу ёз бошқа жамоалардан таклифлар бўлганини айтди. Айтиш лозим, 33 ёшли испаниялик футболчининг “қизил иблислар” билан амалдаги шартномаси яна бир йилдан сўнг ўз ниҳоясига етади.

"Албатта, менга бошқа клублардан қўнғироқлар бўлди. Шундай пайтларда фаолиятингнинг янги босқичи ҳақида ўйлаб қоласан. Аммо менимча, кетиш пайти ҳали келгани йўқ. Мен жамоага ҳали кўп нарсалар бера олишимга ишонаман ва шунинг учун ҳам шу ерда қолдим", - деди Мата клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.

Мата МЮ сафига 2014 йилнинг январида “Челси”дан кўчиб ўтган эди. У шу пайтга қадар жами 273 та ўйин ўтказди ва ўз ҳисобига 51 та гол ҳамда 47 та ассист ёздириб қўйди.

Бундан аввалроқ Матага "Валенсия", "Лацио" ва "Рома" каби жамоалардан таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!