Matchroom промоутерлик компанияси шу йили Ўзбекистонда профессионал бокс оқшоми ташкил қилмоқчи

  • 31 октябрь, 2021, 23:10
  • 0
  • Бокс

Биламизки, Эдди Хирннинг Matchroom промоутерлик компанияси профессионал бокс оламида етакчи ҳисобланади. Биз қатор ўзбекистонлик боксчилар Исроил Мадримов, Шаҳрам Ғиёсов, Муроджон Аҳмадалиев айнан мана шу компания билан ишлаб келмоқда. 

Эдди Хирн Secondsout you tube канали билан интервьюсида Ўзбекистонда йил охиригача профессионал бокс оқшоми ташкил қилишни режалаштираётгани ҳақида айтиб ўтди. 

Эсингизда бўлса жорий йилнинг 3 апрель куни "Хумо" аренаcи ушбу компания томонидан ташкил этилган кечага мезбонлик қилган. Унда Муроджон Аҳмадалиев, Исроил Мадримов, Шаҳрам Ғиёсов, Баҳодир Жалолов каби бир қатор ҳамюртларимиз ўз жангларини ўтказган. 

Муроджон Аҳмадалиев ўзининг навбатдаги ҳимоя жангини 18 ноябрь куни Америка Қўшма Штатларида ўтказишини ҳисобга олсак, Ўзбекистонда бўлиши кутилаётган оқшомда Мадримовнинг Мишель Сорога қарши баҳси асосий сифатида белгиланиши мумкин.

Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!