Майдонда дуч келсам, Неймарни роса дўппослаган бўлардим!

Аргентина терма жамоасининг собиқ ўйинчиси Оскар Ружери Бразилия терма жамоаси тўпурари Неймарнинг Америка кубогидаги хулқини кескин танқид қилди.

- Неймар майдонда ўзини тутишни билмайди. Агар Жамоаси 4:0га ютаётган бўлса ҳам, ҳам кераксиз финтларни ишлатади, тўпни майдоннинг у томонидан бу томонига олиб юраверади. Перу билан ўйинда ҳам шундай қилди. Неймар бошқалардан ажралиб туриши рост, лекин у Месси эмас.

Перу яксон бўлди, бироқ Неймар уларни қийнашни тўхтатгани йўқ.  Буни тўхтатиш учун мен майдонда бўлганимда, яхшилаб дўппослаган бўлардим, - деди Оскар Ружери.  

Бразилия - Перу учрашувида Неймар жамоаси 1:0 ҳисобида зафар қучди.  

Америка кубогининг финалида Аргентина ва Бразилия терма жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Шу куни Месси ва Неймар ўзаро бир бирига қарши ўйнайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
07/07/2021 12:15
Кадрли Оскар Ружери! Дуппослаш керак булса, Узбекистон терма жамоасидан бошланг, сизга жон деб ёрдам берамиз! Узбекистонлик футболчилар дуппосланиш учун энг лойик хайвонлардир! Сизга бутун халкимиз билан кушилиб ёрдам берамиз. Терма ни хам, УФА рахбариятини хам, ва тренерларни хам дуппослаш керак. Боксчиларимиз ва бошка спортчиларимиз хам жон деб кумаклашади!