Мбаппе, Азмун, Погба ва бошқалар. Ёзда эркин агентга айланадиган футболчилар рўйхати билан танишинг!

2022 йилнинг 1 июль санасида бугун эслаб ўтадиган чарм тўп усталаримиз бошқа исталган клуб билан эркин шартнома имзолаш имконига эга бўлади. Бунинг учун 1-январдан уларда имконият мавжуд. Қонунларга кўра, улар янги йилнинг биринчи кунидан бошлаб музокаралар ўтказиш ҳуқуқига эга. Хўш, улар орасида сиз ва бизга яхши таниш футболчилардан кимлар бор?

Килиан Мбаппе

43п43п43п3

Клуби: ПСЖ
Трансфер суммаси: 160 миллион евро

Турли инсайдерлар берган маълумотларга суянадиган бўлсак, француз аллақачон "Реал Мадрид" билан шартнома имзолаш борасида музокаралар бошлаган. Парижликлар имкон қадар уни ўз сафида олиб қолишга ҳаракат қилиши аниқ. Сўнгги маълумотларга қараганда, Мбаппенинг агентлари ПСЖ билан мижози учун жуда қулай бўлган шартнома ундирмоқчи. Воқеалар ривожини кузатамиз.

Поль Погба

зщщддф

Клуби: "Манчестер Юнайтед"
Трансфер суммаси: 55 миллион евро

Ральф Рангник "қизил иблислар" бошқарувини энди қўлига олганига қарамай, Поль билан кичик жанжал содир бўлди. Немис мутахассиси "Манчестер Юнайтед"дек клубда қолишни истамаётган Погбани ҳеч ҳам тушуна олмаётганини яшириб ўтиргани йўқ. Мино Райола эса, мижозидан яна бир неча миллион ундириш имкониятига эга. Умуман олганда, "Юнайтед" ва ярим ҳимоячи муносабатлари анча чигаллашиб кетди. Бу вазиятдан эса, ПСЖ ва "Ювентус" унумли фойдаланиб қолиши мумкин.

Пауло Дибала

пд34зпд34здп3

Клуби: "Ювентус"
Трансфер суммаси: 50 миллион евро

Барча аргентиналикни ёздан бери туринликлар билан битимни узайтириши ҳақида ёзади, аммо амалда ҳеч нарса бўлгани йўқ. Томонлар бонус ва маош борасида келиша олмаяпти. Катта эҳтимол билан музокараларнинг финал қисми январь ойида бўлиб ўтади. Ҳозир анча мураккаб вазиятдаги "Ювентус"да Паолони жуда ҳам қолгиси келаётганига ишониш мушкул.

Усмон Дембеле

мбдщлмщ3лм

Клуби: "Барселона"
Трансфер суммаси: 50 миллион евро

Испан нашрларининг хабар беришича, Дембеле клуби билан янги 5 йиллик шартномага имзо чекишга жуда яқин турибди. У вазиятни тўғри баҳолагани боис, маошини қисқартирилишига ҳам рози бўлган.

Лоренцо Инсинье

лп34щлпщ34лп3

Клуби: "Наполи"
Трансфер суммаси: 48 миллион евро

Неаполь жамоаси ўз сардори билан маош борасида келиша олмаяпти. Боз устига, италияликка МЛС клуби ақлбовар қилмас даражада улкан пулларни ваъда қилган. Инсинье қийин танлов олдида қолди. Қолай деса, клуби ўртамиёна. Кетаман деса, МЛС бу профессионал карьеранинг сўнгги бекати. Сизнингча, Инсинье учун қай бири идеал вариант?

Марсело Брозович

4ащл3щла3

Клуби: "Интер"
Трансфер суммаси: 40 миллион евро

Футболчи ва клуб ўртадаги ҳамкорликни яна 3 йилга узайтириш борасида бир тўхтамга келган кўринади. Италия матбуоти хорватиялик футболчини "кўк-қоралар" сафида барча нарса қаноатлантираётгани ҳақида ёзмоқда.

Николас Зюле

дп3з4дпз34дпз34дп

Клуби: "Бавария"
Трансфер суммаси: 35 миллион евро

Николас Мюнхен клубининг асосий таркибидан тушиб қолгач, кетиш ҳақида ўйлаб қолди. Ҳозир, бир нечта яхши таклиф олгач, бу воқеа янада тезлашиб кетиши мумкин. Германия грандларидан ташқари, бақувват ҳимоячига Испания ва Англия жамоалари ҳам қизиқиб қолган. Сўнгги маълумотларга қараганда, немис клуби Зюленинг ўрнини ёзда эркин агентга айланиши кутилаётган "Челси" ҳимоячиси Антонио Рюдигер билан тўлдиришни режа қилмоқда.

Андреа Белотти

Клуби: "Торино"
Трансфер суммас: 35 миллион евро

Белотти барибир олдинга қадам ташлашга қарор қилган кўринади. 2015 йилдан бери Турин клуби шарафини ҳимоя қилаётган ҳужумчи ўзини топ клубда синаб кўрмоқчи. "La Gazette dello Sport"нинг маълум қилишича, қишда унинг агенти "Интер" билан музокара ўтказади ва ёзда мижози Миланга кўчиб ўтади.

Андреас Кристенсен 

п43пщл34лщп3

Клуби: "Челси"
Трансфер суммаси: 35 миллион евро

Жуда чўзилиб кетган музокаралар сабабли, даниялик ҳимоячи Томас Тухелнинг ишончини ҳам йўқотди. Немис мутахассиси ундан қолишини илтимос қилганига қарамай, Андреас жамадон кайфиятда. Ҳаммаси январь ойида ҳал бўлиши кутилмоқда.

Сардар Азмун

фяьгтвф

Клуби: "Зенит"
Трансфер суммаси: 25 миллион евро

Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасини Тошкентда ишғол этган ҳужумчи якуний қарорини эълон қилиб бўлди. У қишдаёқ бошқа чемпионатга йўл олади. Ҳозир "Лион" Азмун учун асосий даъвогар, бироқ курашга "Ньюкасл" ҳам қўшилди. Питерликлар эса, форварднинг трансферидан ҳеч бўлмаганда 3 миллион евро ишлаб олишни истамоқда.

Жесси Лингард

jessi

Клуби: "Манчестер Юнайтед"
Трансфер суммаси: 20 миллион евро

"Вест Хэм"дан супер формада ортга қайтганига қарамай, "Манчестер Юнайтед"да асосий таркиб футболчисига айлана олмади. Клуб тарбияланувчиси бўлишига қарамай, уни чинакамига кашф этган "Вест Хэм" ўз бағрини очишга тайёр турибди. Шунингдек, бир нечта инглиз клублари ҳам 29 ёшли вингерни таркибга қўшиб олишга қарши эмас. Боз устига, унинг учун ортиқча бир цент ҳам тўлашнинг ҳожати йўқ.

Александр Ляказетт

fko2fok34okf3

Клуби: "Арсенал"
Трансфер суммаси: 20 миллион

30 ёшни "уриб" қўйган футболчи жамоа раҳбарларига уни Лондонда ҳеч нарса қониқтирмаётганини очиқчасига маълум қилди. У январь ойидаёқ келажаги борасидаги янги имкониятларни кўриб чиқишга тайёр. Маълумотларга қараганда, "Атлетико Мадрид" ва "Ювентус" уни қўлга киритиш учун уриниб кўради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар