Мбаппе ПСЖ билан соврин ютишига ишонмаяпти

Ҳужумчи Килиан Мбаппе ПСЖдаги келажаги тўғрисида якуний қарорни қабул қилди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, ҳужумчи Париж гранди билан муваффақиятга эришишига ишонмаяпти ва шу сабабли клубни тарк этишга қарор қилган. Мбаппе бу ҳақда аллақачон раҳбариятга хабар берган.

Эслатиб ўтамиз, Килианнинг француз гранди билан амалдаги меҳнат шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар имзоланган. Томонлар ҳамкорликни узайтириш бўйича музокаралар олиб боришди, аммо якунда келишувна эриша олишмади.

Килиан 2018 йилдан бери ПСЖ шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган мавсум Франция чемпионатида 31 та учрашув ўтказди. У ушбу ўйинларда ўз ҳисобига 27 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!