Мбаппе “Реал” футболчисига айланади!

“Реал” ҳужумчиси Карим Бенземанинг яқин дўсти Муҳаммад Хенни ПСЖ тўпурари Килиан Мбаппега тегишли янгиликни омма эътиборига ҳавола қилди.

Хеннининг айтишича, Карим Бензема август охирида Мбаппе “Реал”га келишини яшириб ўтирмаган. Бироқ, Карим манбанинг номини сир сақлаб, унинг ишончли эканини таъкидлаган холос.

Мбаппенинг ПСЖ билан шартномаси бир йилдан кейин якунланади. Яқинда Килиан клуб раҳбариятини жамоадан кетиши ҳақида огоҳлантирди. Шунингдек, ёш ҳужумчи “Қироллик клуби”дан бу трансфер масаласида қатъиятли бўлишни сўрамоқда.

Мбаппега “Ливерпуль” ҳам даъвогарлик қиляпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)