Мбаппедан кейин ПСЖдан яна бир юлдуз кетади

Килиан Мбаппе парижликларнинг барча таклифларини рад этиб, жамоадан кетишини маълум қилган. Унинг ортидан Мауро Икарди ҳам ПСЖни тарк этмоқчи.

Аргентиналик ҳужумчи унга кам ўйин амалиёти берилаётганидан норози бўлмоқда. Шу боис, Мауро мавсум якунланиши билан Париждан кетмоқчи.

28 ёшли ҳужумчининг клуб билан келишуви 2024 йилнинг ёзигача амал қилади. Уни қўлга киритмоқчи бўлган клублар 40 миллион евро атрофида харажат қилиши керак.

Айни пайтга Мауро Икардига “Ювентус” ва “Тоттенхэм” жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)