Мбаппенинг масаласи ҳал бўляпти

Франциянинг Европа чемпионатидан чиқиб кетишига сабабчи бўлган Килиан Мбаппе клуб миқёсидаги фаолиятини ҳам йўлга қўйиши керак бўлади.

Манбаларнинг маълум қилишича, ёш ҳужумчининг “Реал” ёки “Ливерпуль”га трансфери амалга ошмайдиган бўляпти.

Чунки, Мбаппени ПСЖ спорт директори Леонардо янги шартномага кўндира олмаганидан кейин ишга клуб хўжайини Нассер Ал-Хелайфий аралашди. Унинг шахсан ўзи ҳужумчини узоқ муддатли битимга кўндирмоқчи.

Клуб президенти келаси йили шартномаси тугайдиган футболчига бошқа клублардан кўпроқ маош ваъда қилиш орқали уни олиб қолмоқчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар