Мен “Барса”га қайтмайман!

Айни пайтда “Барселона” янги бош мураббий қидираётгани ҳақидаги хабарлар кўпайиб бормоқда.

Номзодлар бири сифатида Испания терма жамоасини бошқараётган Луис Энрике ҳам тилга олинмоқда.

Бироқ, бу мутахассис Каталония клубига қайтмаслигини маълум қилди. Луис Энрике 2014-2017 йиллар давомида “Барселона”ни муваффақиятли бошқарган эди.

- Яқин келажакда мен “Барселона”га қайтмайман. Лапортада менинг рақамим йўқ. Испания терма жамоаси билан шартномам бор ва мен бунга ҳурмат билан ёндашаман. Мен терма жамоа бош мураббийи бўлиб қоламан, - деди Луис Энрике.

Бу мутахассис қўл истида “Барселона” икки мартадан Испания чемпионати ва мамлакат кубоги ғолиби бўлган. Шунингдек, каталонияликлар Испания Супер кубоги, УЕФА кубок эгалари кубоги ва УЕФА Суперкубогида ҳам зафар қучган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)