Месси, Рамос ва Верратти ПСЖнинг қайдномасига киритилмади

"Пари Сен-Жермен" клуби ўзининг расмий сайти орқали Франция чемпионатининг 7-туридан ўрин олган "Метц"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди.

Жароҳати туфайли ҳимоячи Серхио Рамос, ярим ҳимоячи Марко Верратти ва ҳужумчи Лионель Месси ушбу учрашувни ўтказиб юборади.

Дарвозабонлар: Навас, Рико, Доннарумма.

Ҳимоячилар: Хакими, Кимпембе, Маркиньос, Диалло, Керер, Эбимбе, Битумазала.

Ярим ҳимоячилар: Паредес, Рафинья, Данилу, Вейналдум, Эррера, Дракслер, Мендеш, Гуйе.

Ҳужумчилар: Мбаппе, Икарди, Неймар, Ди Мария.

"Метц" – ПСЖ учрашуви 22 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)