Месси энди ёмғир ёғмайдиган чўлда ўйнайди

Чили футбол федерацияси ФИФА 2022 йилги жаҳон чемпионати саралаш турнири доирасида Аргентинага қарши ўтказиладиган учрашув манзилини ўзгартиришга рухсат берганини маълум қилди.

Ушбу учрашув Сантьяго шаҳридан Каламага кўчирилади. Калама – Атакама чўлида, Лоа дарёси бўйича жойлашган шаҳар. Бу ерда сўнгги маротаба ёғингарчилик 1972 йилда кузатилган. Унгача 400 йил давомида ёмғир ёғмаган. Денгиз сатҳидан 2300 метр баландликдаги бу минтақа қуруқ ва совуқ об-ҳавога эга.

Жанубий Америка саралаш турнирида Аргентина терма жамоаси жаҳон чемпионати йўлланмасини муддатидан олдин қўлга киритди. Чили футболчилари эса ҳозирча олти ўринда бормоқда ва Колумбия, Перу, Уругвай ҳамда Боливия билан тўртинчи ўрин учун рақобатлашмоқда.

Чили ва Аргентина ўртасидаги беллашув 27 январга белгиланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар