Месси: Ҳаммаси тайёр эди, лекин бир сонияда барбод бўлди!

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси яқинда берган интервьюсида собиқ клуби "Барселона"ни тарк этганида ичидан нималар ўтгани билан ўртоқлашди.

"Мен машғулотларни бошлаш учун янги шартнома тузмоқчи эдим. Ҳаммаси тайёр бўлди ва битимга имзо қўйишим керак, деб ўйлаган эдим.

Аммо "Барселона"га келганимда, энди улар учун ўйнай олмаслигимни, қололмаслигимни ва бошқа клуб топишим кераклигини айтишди. Чунки "Барса" келишувни узайтира олмасди. Бу менинг режаларимни ўзгартирди.

Қабул қилиш жуда қийин эди. Ўйлаб кўринг, сиз ўн йиллар давомида яшаган жойингизни тарк этяпсиз, бу мен ва яқинларимга жуда оғир бўлди".

"Барселона" раҳбари Жоан Лапорта ҳам Месси ҳақида: "Мен шундай умид қилгандимки, охирги сонияларда Лионель ўз фикрини ўзгартириб: "Мен текинга ўйнайман", - дейишини кутган эдим. Клуб иқтисодиётини тиклагач, унга пул тўлар эдик", - деди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sultanov Nodirbek
11/10/2021 11:26
Shunday oʻyinchini xor qilishdi endi zor boʻlishadi
Sultanov Nodirbek
11/10/2021 11:26
Shunday oʻyinchini xor qilishdi endi zor boʻlishadi

Минбар

Барча блоглар