Месси Мадридга боради!

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси тиззасидан олган жароҳати туфайли сафдан чиққанлиги ҳақида хабар берган эдик.

"Infobae" нашри тарқатган хабарга қараганда, аргентиналик футболчи бир нечта ўйинни ўтказиб юборади. У сентябрь ойида Аргентина терма жамоасининг Венесуэлага қарши беллашувида жароҳат олган ва ўшандан бери оғриқдан безовта бўлаётган эди.

Франция чемпионати 12-туридан ўрин олган "Лилль"га қарши баҳсда ҳам жисмоний ҳолати туфайли эрта захирага олинди. 34 ёшли футболчи Мадриддаги клиникаларнинг бирида реаблитация курсидан ўтиши режалаштирилган.

Унинг нияти 17 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги Бразилияга қарши учрашувга қадар тўлиқ тикланиш. Аввалроқ, Месси ПСЖнинг "РБ Лейпциг"га қарши қайдномасига киритилмаган эди.

ПСЖнинг 4 етакчиси ЕЧЛ доирасидаги ўйинни ўтказиб юборади. Улар орасида Месси ҳам бор!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар