Месси "Реал"га қарши ўйин олдидан қандай фикрда?

ПСЖнинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финалида "Реал"га қарши бўладиган ўйинлардан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"ПСЖнинг мақсади - Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш. Бу ҳар биримизнинг мақсадимиз. Бу барча буюк клублар учун энг асосий турнир", - деди Месси.

34 ёшли Месси жорий мавсум Париж клуби сафида жами 15 та ўйинда иштирок этди ва рақиб дарвозасига 6 та гол уришга эришди.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" ва ПСЖ ўртасидаги ўйинлар 2022 йилнинг 15 февраль ва 9 март кунлари бўлиб ўтади. Дастлабки ўйин Парижда ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!