Месси ва Неймар бир совринни бўлишиб олди

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар ва Аргентина терма жамоаси етакчиси Лионель Месси “Америка кубоги-2021” мусобақасининг энг яхши футболчиси, деб эътироф этилди.

КОНМЕБОЛ расмий сайти маълум қилишича, экспертлар гуруҳи икки футболчидан қай бири кўпроқ порлаганини аниқлай олмаган ва бир совринни икки юлдузга беришга қарор қилди.

Лионель Месси мусобақада еттита учрашув ўтказиб, тўртта гол варди ва беш маротаба голли пас узатди. Унинг бошчилигидаги жамоа Америка кубогини қўлга киритди. Бу Мессининг терма жамоа билан эришган биринчи соврини ҳисобланади.

Неймар эса олтита ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди ва учта голли пас оширди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)