ПСЖ ва "Барселона" клубларининг собиқ футболчиси Роналдиньо аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессининг Париж клубига ўтишига муносабат билдирди.

“Мен Месси ПСЖга ўтади деб ўйламагандим. Албатта, улар Чемпионлар лигаси ғолиблиги учун даъвогарлик қилишлари мумкин. Бундай футболчилар бир жамоага йиғилганда, Мессини келажакда муҳим воқеалар кутмаяпти, деб ўйламайман”, - деди бразилиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли Месси ПСЖ сафига жорий ёз “Барселона”дан эркин агент сифатида кўчиб ўтди. У ўтган давр мобайнида Париж клубида 6 та ўйинда 3 та гол урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)