Ўзбекистон Суперлигаси жамоалари 12-турдан сўнг ёзги таътилга чиқди. 5 июндан эътиборан эса, Ўзбекистон профессионал футбол лигаси ёзги трансфер ойнасини очди. Мазкур жараён шу ойнинг сўнгги кунигача давом этади. “Металлург” ёзги трансфер ойнасининг биринчи куниёқ янги ўйинчиларни ўз сафига қўшиб олди.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, бекободликлар Иброҳим Ибрагимов ҳамда Бобур Давлатов билан шартнома имзолади.

Шунингдек, икки нафар футболчи ижарадан ортга қайтади. Биринчи даврани “Андижон”да ўтказган Муҳаммад Исаев ва “Нефтчи”да фаолият юритган Худойшукур Сатторов ҳам қадрдон жамоасига қайтмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар