Аввал режалаштирилганидек, “Металлург” жамоа ўйинчи ва мураббийлар штаби бугундан янги мавсум тадоригини бошлашди. Куннинг биринчи ярмида Бекобод шаҳридаги “Металлург” қароргоҳига етиб келган футболчилар куннинг иккинчи ярмида илк машғулотни ўтказишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Қишки таътил чоғида жисмоний тайёргарлик бўйича испаниялик мутахассис қўрсатмалари асосида индивидуал шуғилланиб келган футболчилар айни пайтдаги ҳолатларини мураббийлар кўз ўнгида намойиш этиб беришди.

Эртага “Металлург” ПФК аъзолари тиббий кўрикдан ўтишади. Жамоа ўн кун мобайнида йиғинни Бекобод шаҳрида ўтказади. Тайёргарликнинг иккинчи босқичи 20 январь – 1 февраль саналари оралиғида Тошкент шаҳрида ташкиллаштирилади. Шундан кейин футболчиларга икки кун дам берилади. Учинчи босқич эса хорижда ташкиллаштирилши режалаштирилган. 3 февраль куни “Металлург” Анталия шаҳрига учиб кетади ва 18 февралгача ўқув-машғулот йиғинини Туркияда давом эттиради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×