Coca Cola Суперлига 24-тури доирасида “Навбаҳор” ўз майдонида Бекободнинг “Металлург” клубини қабул қилади.

Мазкур жамоалар Суперлигада шу кунгача 49 маротаба ўзаро рўбарў келган. Ўтказилган ўйинларнинг  21 тасида “лочинлар” ғалаба қозонган бўлса, 13 та учрашувда бекободликлар зафар қучган, 15 та баҳсда дурангга имзо чекилган.

Тўплар нисбатидаги устунлик “Навбаҳор” томонида - 72:51.

Ўзаро ўйинларда наманганликлар 78 очко, бекободликлар эса 54 очкони қўлга киритган. 

Наманганда шу кунга қадар ўтказилган учрашувларда “Навбаҳор” “Металлург”га деярли имконият бермаган. Ўтказилган  24 та ўйиннинг 17 тасида “лочинлар” ғалаба қозонган, 6 та баҳсда дуранг қайд этилган. Фақатгина 1 марта, яъни 2016 йили бекободликлар зафар қучган.

“Навбаҳор” ўз майдонидаги ўйинларда “Металлург” дарвозасига 47 та гол уриб, ўз дарвозасидан 12 та тўп ўтказиб юборган.

Ушбу клубларнинг 1-даврада Бекободда бўлиб ўтган учрашувида жанговар дуранг – 2:2 ҳисоби қайд этилганди.

“Металлург”нинг голларига Дамир Темиров ва Шоҳзодбек Ғофурбеков муаллифлик қилган бўлса, “Навбаҳор”дан тўпни Мирзоҳид Ғофуров киритган, шунингдек, Камолиддин Тожиев автогол қайд этганди. 

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Металлург” баҳси 5 ноябрь куни Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда соат 18:15 да старт олади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар