Бекободнинг "Металлург" ПФК қошида очилган "El Golazo Academy Powered by Real Madrid" футбол академиясида яна бир испаниялик мутахассис иш бошлади.

Куни кеча Мадриддан Бекободга “Real Madrid Foundation” томонидан  академиянинг янги координатори сифатида тайинланган Давид Блазкуэз етиб келди.

давид

Маълумингизким, мазкур лавозимда фаолиятини бошлаган Луисма Эрнандез айни пайтда «Металлург» ПФК бош мураббийи сифатида меҳнат қилмоқда. Шу сабабдан эндиликда Давид Блазкуэз академияда йўриқчи сифатида ишлайди ва академиянинг  янада самарали фаолият кўрсатишида ўзининг ҳиссасини қўшади.

Шу нарсани қайд этиш керак, Давид Блазкуэз 2017 йилдан бери “Real Madrid Foundation”да фаолият олиб бормоқда. Биз Давидга "Металлург" ПФК аҳил оиласига хуш келибсан деймиз ва унинг "El Golazo Academy Powered by Real Madrid" футбол академиясидаги фаолиятига омад ёр бўлишини тилаймиз.

“Металлург” матбуот хизмати.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар