Италия А Сериясининг 8-турида “Милан” ўз майдонида “Верона”ни қабул қилди.

Голларга бой кечган “Сан Сиро”даги ўйин 3:2 ҳисобида “россонерилар”нинг фойдасига ҳал бўлди. “Милан” ҳисобига ёзилган голларни Оливье Жиру (59'), Франк Кессье (76') ва Корай Гюнтер (78' автогол) киритди. “Верона” сафида Жанлука Капрари (7') ва Антонин Барак (24') гол муаллифи бўлди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар