Асосий мазмунга ўтиш

"Милан" Чалханоглу ўрнига зўр футболчи топди

У Хаканнинг ўрнини эгаллаши мумкин.

“Севилья” ярим ҳимоячиси Алехандро Гомес “Милан”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “россонерилар” 33 ёшли аргентиналик футболчини шу ёзда шартномаси якунланадиган туркиялик ярим ҳимоячи Хакан Чалханоглу ўрнига муносиб номзод сифатида қарамоқда.

Айштиш лозимки, Гомес учун Италия А Серияси бегона эмас. Боиси у “Севилья”га қадар “Аталанта” сафида тўп сурган. Бироқ бош мураббий Жан Пьеро Гасперини билан юзага келган можаро сабаб клубни тарк этишга мажбур бўлган.

Алехандро бу мавсум Ла Лигада 18 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу баҳсларда 3 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ