«Милан» футболчиси азалий рақиби сафига бориб қўшилиши мумкин

"Милан" ярим ҳимоячиси Франк Кессини жамоада сақлаб қолиш учун имкониятлари жуда паст. Футболчининг мавсум охирида эркин агент сифатида жамоани тарк этиш эҳтимоли анча юқори.

Европанинг бир қатор топ клублари футболчига анча қулай ва манфаатли шартнома таклиф қилишга тайёр. Улар орасида "Ливерпуль", "Тоттенхэм" ва ПСЖ клублари бор.

Шу билан бирга "Ювентус" ҳам Кессининг талабларини қондиришга тайёр эканлигини маълум қилган.

Туринликлар келаси ёзда Кессининг эркин агентга айланишидан унумли фойдаланиб, уни "кекса синёра" аъзосига айлантиришга жиддий уриниб кўради. 

Маълумот учун, Кессининг трансфер нархи 55 миллионга баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар