А Серия 10-туридан ўрин олган "Милан" - "Торино" учрашуви якунланди. Мазкур ўйинда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Учрашувнинг 14-дақиқасида Жиру томонидан киритилган гол ягоналигини сақлаб қолди. 

Очколарини 28 тага етказиб олган "Милан" айни дамда Италия чемпионати турнир жадвалида пешқадамликни мустаҳкамлаб олди. Туринликлар ҳисобида 11 очко бор ва улар 12-поғонани банд этиб турибди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар