Миллатлар Лигасига қуръа ташланди. Италия, Германия ва Англия бир гуруҳда, Португалия эса Испанияга қарши

Европа Миллатлар Лигасининг 2022/23 йилги мавсумига қуръа ташланди. Турнирда қитъанинг 55 та миллий терма жамоаси қатнашади ва улар 4 Лигада тақсимланади.

Россия терма жамоаси В лигада ўйнайди. УЕФA қоидаларига кўра, Россия ва Украина терма жамоалари бир гуруҳдан жой олиши мумкин эмас.

A Лига 

1-гуруҳ: Франция, Дания, Хорватия, Австрия.

2-гуруҳ: Испания, Португалия, Швейцария, Чехия.

3-гуруҳ: Италия, Германия, Англия, Венгрия.

4-гуруҳ: Бельгия, Нидерландия, Польша, Уэльс.

B Лига 

1-гуруҳ: Украина, Шотландия, Ирландия, Арманистон.

2-гуруҳ: Исландия, Россия, Исроил, Албания.

3-гуруҳ: Босния ва Герцеговина, Финляндия, Руминия, Черногория.

4-гуруҳ: Швеция, Норвегия, Сербия, Словения.

C Лига 

1-гуруҳ: Туркия, Люксембург, Литва, Фарер ороллари.

2-гуруҳ: Шимолий Ирландия, Греция, Косово, Кипр / Эстония.

3-гуруҳ: Словакия, Беларусь, Озарбайжон, Қозоғистон / Молдова.

4-гуруҳ: Болгария, Шимолий Македония, Грузия, Гибралтар.

D Лига 

1-гуруҳ: Лихтенштейн, Андорра, Қозоғистон / Молдова, Латвия.

2-гуруҳ: Сан-Марино, Кипр / Эстония, Мальта.

С ва D Лигасидаги жамоалар плей-офф натижаларига кўра аниқланади.

Гуруҳ босқич ўйинлари 2022 йилнинг июнь ва сентабрь ойларида бўлиб ўтади. 2022 йилги жаҳон чемпионати қишда ўтказилиши муносабати билан Миллатлар лигасининг олтита босқичидан тўрттаси июнь ойига белгиланган.

A Лигасининг тўртта гуруҳи ғолиблари 2023 йилнинг июнига мўлжалланган Миллатлар лигасининг финал босқичига йўл олади. В, C ва D Лигаларидаги гуруҳ ғолиблари лигада юқорига кўтарилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×