Мино Райоланинг

Туриннинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Федерико Бернардески агентини ўзгартиришга қарор қилди.

27 ёшли италиялик футболчи Мино Райола хизматидан бош тортди ва Федерико Пасторелло билан ҳамкорлик қилишга рози бўлди. Пасторелло инстаграм саҳифасида Бернардески билан келишувни тасдиқлади ва ярим ҳимоячи билан биргаликдаги суратни жойлаштирди.

Жорий мавсумда италиялик футболчи 12 учрашувда 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг “Ювентус” билан имзолаган амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар