ММА бўйича Ўзбекистон чемпионатида хато қилган ҳакамларга кескин чора кўрилди

  • 19 декабрь, 2021, 15:51
  • 0
  • MMA

SPORTS.uz Ўзбекистон аралаш жанг санъати бўйича ўтказилаётган очиқ чемпионатни ёритиш мақсадида Навоий шаҳрида бўлиб турибди. Куни кеча ярим финал баҳслари ўтказилди. Эътиборимни бир омил тортди.

Аралаш жанг санъати ассоциацияси вице-президенти Музаффар Раджабов, мусобақалар ўтказиш бўлимидаги асосий ҳакам Отабек Мусаев, ўтказилаётган турнирнинг асосий ташкилотчиси Дадахон Ҳасанов биргаликда 18.12.2021 санасида аралаш жанг санъати бўйича Ўзбекистон чемпионати баҳсида рефери Нодир Жумановнинг қўпол хатога йўл қўйганини маълум қилди.

61.1 кг вазн тоифасида ўтказилган ярим финал жангида Ёқубов Феруз (Тошкент) ва Тошботиров Шердор (Самарқанд) ўртасидаги жангда октагонда ишлаган рефери вазиятни тўғри баҳолай олмаган. Тошботировнинг зарбасидан сўнг Ёқубов Феруз реджга йиқилиб, ўз ҳаракатини давом эттириш пайтида  Рефери Нодир Жуманов спортчи жангни давом эттира олишини маълум қилганига қарамай,  баҳсга якун ясаб юборди. Афсуски, секундантлар ва залдаги босимни енгиб ўта олмаган Нодир Жуманов қўпол хатога йўл қўйди.

Халқаро ММА қоидаларига кўра, ушбу вазиятда қандай чора қўллаш кераклиги борасидаги қатъий қоидалар мавжуд. Унга кўра, 11-бобнинг 2-пунктида жангни кузатаётган бош ҳакам октагондаги рефери қабул қилаётган қарорларини ўзгартириши, агар лозим бўлса, уни вазифасидан озод қилиши мумкинлиги ёзилган. Ўша бобнинг 4-пунктида эса, бош ҳакам октагондаги рефери нотўғри қарордан сўнг жанг якунланган бўлса, уни давом эттириш ҳуқуқига эгалиги маълум қилинган.

image_2021-12-19_15-45-14

Натижада, бош ҳакам Дадахон Ҳасановни Нодир Жумаев билан алмаштирди. Сўнгра, Ёқубов Феруз ва Тошботиров Шердор ўртасидаги жангни давом эттирилишини маълум қилди. Қайта старт олган баҳсда эса, Тошкент шаҳри вакилли рақибини чуқур нокаутга учратди. Тошботиров рефери берган вақтда ўзига келмагач, жанг Феруз Ёқубовнинг фойдасига якунланди.

Баҳсдан сўнг, аралаш жанг санъати вице-президенти ва ҳакамлар қўмитаси раиси биргаликда Нодир Жумановни хатога йўл қўйгани боис, 1 йил давомида жангларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!