ММА: Ўзбекистон чемпионатида умумжамоа ҳисобида қайси вилоят ғолиб бўлди ёхуд энг яхшилар билан танишинг!

Навоий шаҳри аралаш жанг санъатлари бўйича ҳаваскорлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилди. 17-18-19 декабрь кунлари бўлиб ўтган мамлакат биринчилиги қизғин ва шиддатли тарзда бўлиб ўтди. Шунингдек, жорий йилги турнирда ўғил боллар билан бир қаторда қизлар ўртасида ҳам жанглар бўлиб ўтди. Уч кун давом этган ушбу мусобақа 19 декабрь куни ўз якунига етди.

Ғолиб ва совриндорлар борасида эса бевосита сайтимизда ҳабар бериб ўтган эдик. Маълумки, ҳар бир катта мусобақада ўзига хос номинациялар мавжуд. Албатта жорий йилги Ўзбекистон чемпионати ҳам бундан мустасно бўлмади ва турнирнинг энг яхшилари аниқланди.

Демак: умумжамоа ҳисобида Андижон терма жамоаси 4 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритган ҳолда, 1-ўринни банд этди. Навои вилояти вакиллари эса, 3 та олтин, 3 та кумуш, 7 та бронза билан 2-ўринни қўлга киритган бўлса, самарқандликлар 3 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза билан умумжамоа ҳисобида кучли учликни якунлаб берди.

Шунингдек, қуйидаги номинацияларда ҳам ғолиблар аниқланди.

Энг яхши жанг - Шердор Тошботиров (Самарқанд)

Энг яхши нокаут – Олим Нормуродов (Навои, 1-раунд, 36-сония)

Энг яхши сабмишен – Нозимбек Қаландаров (Бухоро, 1-раунд, 24-сония)

Анд

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×