Моуриньо А Серия етакчиси “Наполи” қачон мағлуб бўлишини айтди

“Рома” устози Жозе Моуриньо телестудиялардан бирида “Наполи” бош мураббийи Лучано Спалетти билан учрашувиб қолди.

Неаполь шаҳри жамоаси А Серияда еттинчи турда ҳам зафар қучди. Спалетти шогирдлари шу тариқа, ҳали очко йўқотмаган ягона жамоа сифатида чемпионатда пешқадамлик қилмоқда.

Португалиялик мутахассис Спалеттининг ишига юқори баҳо бериб, ҳамкасби билан ҳазиллашди.

- Зўр ишлаяпсан, Спаллеттоне! Сен барча учрашувларни ўз фойдангга ҳал қилмоқчимисан?, - деди Жозе Моуриньо.

- Эҳтиёт бўлиш керак, сен хавфлисан, - деб жавоб қайтарди Спалетти.

- Менимча, сен навбатдаги сафар учрашувида ютқазишинг керак, - деди Жозе Моуриньо.

Маълум бўлишича, “Рома” устози бу гапни бежиз айтмаган. Чунки “Наполи” саккизинчи турни ўз уйида ўтказганидан кейин, навбатдаги сафар баҳсида “Рома” меҳмони бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!