Моуриньо битта қўнғироқ билан катта трансферни ҳал қилди!

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ёзда жамоа билан шартномаси якунланадиган ўнга яқин футболчиларнинг бирортасига янги битим бермасликка қарор қилган. Кетадиганлар орасида Жесси Лингард ҳам бор.

Аслида манчестерликлар ҳужумкор футболчига бир неча маротаба янги шартнома таклиф қилганди. Лекин Жесси етарли даражадаги ўйин амалиёти кафолатланмагани учун ҳамкорликни узайтиришдан бош тортди.

Лингард сингари маҳоратли чарм тўп устасини ўз сафида кўрмоқчи бўлган клублар кам эмас. Англиядан ўзидан “Вест Хэм” ва “Ньюкасл” каби ўз олдига жиддий мақсадларни қўя бошлаган клублар даъвогар.

Италия чемпионати вакилларидан “Ювентус” ва “Милан” тажрибали ўйинчини ўз сафига қўшиб олишга тайёр.

Бироқ, трансферлар атрофидаги вазиятларни кузатиб бораётган таҳлилчилар Жесси Лингардни олишда “Рома”нинг имкониятини юқори баҳоламоқда. Манбаларнинг маълум қилишича, бунда римликларга Жозе Моуриньонинг таъсир доираси кучлилиги қўл келмоқда. Маълумотларга қараганда, португалиялик мутахассис Лингардган шахсан телефон қилиб, уни “Рома”га ўтишга кўндиргани айтилмоқда.

Бундан ташқари, Моуриньо ўйинчининг фикри ўзгариб қолмаслиги учун Жессидан мунтазам тарзда хабар олиб тургани айтилмоқда.

92071d77cc8bf2e66c431d6cc6cd5d08-quality_70Xresize_1Xallow_enlarge_0Xw_835Xh_0

Жесси Лингард Жозе Моуриньо “Манчестер Юнайтед”ни бошқарган даврда унинг қўл остида ўйнагани ва улар дўстона муносабатларни сақлаб қолгани ҳам бу трансферни амалга оширишда муҳим омил бўлади.

“Рома” Лингардга 4+1 шаклидаги шартнома ва жамоадаги энг катта маошлардан бирини таклиф қиляпти.

Кристанте: Бу турнирни ютмасак бўлмайди

“Рома”нинг 27 ёшли ярим ҳимоячиси жамоасининг Конференциялар лигаси ярим финалига чиққанига муносабат билдирди.

- Конференциялар лигасини бу мавсумдаги энг муҳим турнирлардан бири сифатида қабул қилганмиз. Жамоа ярим финал йўлланмасини қўлга киритди ва орзумиздаги соврин учун яна бир қадам яқинлашдик.

Ҳар бир учрашувга 100 фоиз диққат-эътибор билан тайёргарлик кўряпмиз. Ҳеч нарса бизни чалқитиши керак эмас. Мавсум охиригача курашувчанлик иштиёқини сақлаб туришимиз керак бўлади.

Бунинг ягона йўли диққатимизни бир жойга жамлаб, турли эйфорияларга берилмаслик. Қолаверса, “Олимпико” аренасидаги ажойиб муҳитда ўйнаш, бизга доим куч беради, - деди Брайан Кристанте.

Кристанте жорий мавсумда барча турнирларда 42 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига учта гол ва иккита ассист ёздириб қўйди.

ruu3792f5ef4c

Верету юртига қайтиб кетади

“Рома” ярим ҳимоячиси Жордан Веретунинг “бўрилар” сафидаги фаолияти охирига етган кўринади.

Агар томонлар мавсум охирига қадар амалдаги шартномани узайтирмаса, клуб раҳбарияти тажрибали футболчини ёзда сотиб юборишига тўғри келади. Веретунинг ҳозирги шартномаси якунланишига ҳали икки йил бор.

Лекин клуб мутасаддилари  ҳамкорликни узайтириш бўйича ҳали ҳеч қандай таклиф бергани йўқ.

Веретуга яқинда “Наполи” қизиқиш билдирганди, лекин иш расмий таклифгача етиб бормади. Айни пайтда франциялик футболчи ўз юртига қайтиб кетиши мумкинлиги айтилмоқда. Унга “Марсель” клубидан чорлов бор.

Бу трансфер амалга ошиши учун марселликлар 20 миллион евро атрофида маблағ сарфлаши керак бўлади.

Верету бу мавсум 41 та учрашувда тўртта гол ва ўнта ассист муаллифи бўлди.

1636584850_roma

“Рома”: Шомуродов ўрнини 38 та ўйинда 38 та гол урган ҳужумчи босади!

Моуриньони энди тушуниб етдим!

Шомуродовни кутяпмиз!

“Рома”: Бу футболчи энди ўйнамайди! Моуриньо ким ҳақида гапирди?

“Рома” ҳужумчиси бўйича кутилмаган вазият юзага келди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!