Моуриньо мағлубиятдан сўнг “Манчестер Юнайтед”дан футболчи олишга қарор қилди

А Сериянинг навбатдаги турида “Верона”га қарши ўтказилган учрашув “Рома”нинг айрим камчиликларини кўрсатиб берди. Кетма-кет олтита ғалабадан сўнг  мағлубият аламини тотиб кўрган Моуриньо ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашга қарор қилди.

Португалиялик мураббий ҳимояга ўзи ёқтирган ҳамюрти Диогу Далотни олиб келмоқчи. “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер бу футболчига асосий таркибдан жой топиб беролмаяпти.

Ўйин амалиётисиз қолаётгани боис терма жамоадан чақирув олмаслиги ва 2022 йилги жаҳон чемпионатидан четда қолишдан хавотирга тушган Далотнинг ўзи ҳам Манчестерни тарк этишга қарши эмас. Бу футболчи ўтган йили ижара асосида “Милан”да тўп сурди ва А Серия билан жуда яхши таниш.  

Римликлар Далотни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан январда ижарага олмоқчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
21/09/2021 22:16
Химояни кучайтир Жозе. Химоя Атти экан Ромада.

Минбар

Барча блоглар