Моуриньо “Ньюкасл” таклифига муносабат билдирди

“Ньюкасл” раҳбарияти жамоани бошқариш учун таклиф қилаётган мутахассислар орасида “Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньонинг ҳам номзоди бор. Португалиялик мутахассис ўзининг “Ньюкасл”га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

- Айтишим мумкин бўлган ягона нарса шуки, мен бир неча йил давомида “Ньюкасл” тарихида ўчмас из қолдирган сэр Бобби Робсон билан бирга ишлаганман. Шунинг учун ҳам менда ҳар доим Ньюкасл шаҳри ва жамоа мухлислари билан руҳий боғлиқлик бўлган.

Лекин ҳозир мен “Рома”даман ва ўзимни бахтли ҳис қиляпман. Бу клуб лойиҳасини амалга ошириш учун бор эътиборимни “Рома”га қараганман, - деди Жозе Моуриньо.

Бобби Робсон 1999-2004 йиллар давомида “Ньюкасл”ни бошқарган. Жозе Моуриньо эса таниқли мутахассис билан 1996-1997 йиллар давомида “Барселона” мураббийлар штабида бирга ишлаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар